U23. Осиё Чемпионати. "B" гуруҳи. Иорданияда йирик ғалаба

19 май 2015, 00:30
Хабарингиз бор, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати учун саралаш мусобақасининг "B" гуруҳида 2-тур учрашувлари давом эттирилаётган эди.

Ушбу гуруҳнинг 2-туридаги дастлабки ўйинида покистонликлар Қувайтга имкониятни бой беришганди. Кейинги беллашувда эса Иордания ёшлари Қирғизистон ёшларини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги Ўзбекистон U23 олимпия терма жамоасининг кейинги тақдири ушбу гуруҳдаги ҳолатга боғлиқ бўлиб қолганди. Айни пайтда Иордания U23 ҳисобида 6 очко мавжуд. Қувайтликлар эса 4 очко жамғаришган. Бу жамоалар сўнгги турда ўзаро тўқнаш келишади. Қувайт U23 кейинги босқичга чиқиши учун ғалаба қозониши талаб этилади. Иорданияни эса тўртта тўп фарқидаги мағлубият ҳам қаноатлантиради. Бизни эса Иорданиянинг ғалабаси ёки дуранг натижаси қониқтиради. Бўлмаса Олимпиада орзуси яна кечиктирилади.

"B" гуруҳи, 2-тур.

Покистон U23 - Қувайт U23 0:2 

Қирғизистон U23 - Иордания U23 0:4


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›