UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  21 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  29 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади Янгиликлар

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади

Қатарда U-23 Осиё кубоги баҳслари давом этмоқда.

ОФК 2-турнинг айрим ўйинларида ишлайдиган расмийларни эълон қилди.

Унга кўра, "B" гуруҳи доирасидаги Хитой - Корея Республикаси учрашувини қатарлик Муҳаммад Аҳмад Ал Шаммари бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Қанотларда унга ҳамюртлари ёрдам берса, ўзбекистонлик Рустам Лутфуллин захира ҳаками, Алишер Усмонов эса бешинчи ҳакам сифатида ишлайди.


Хитой - Корея Республикаси
19 апрель 2024 йил. Доха, "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадиони. 18:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Муҳаммад Аҳмад Ал Шаммари (Қатар)
Қанот ҳаками 1: Заҳй Снаид Ал Шаммари (Қатар)
Қанот ҳаками 2: Файсал Эйд Ал Шаммари (Қатар)
Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Ўзбекистон)
Бешинчи ҳакам: Алишер Усмонов (Ўзбекистон)
ВАР: Абдулла Али Ал Мари (Қатар)
АВАР: Мешари Али Ал Шамари (Қатар)
Назоратчи: Нагор Амир Бин Нур Муҳаммад (Малайзия).


Китай (до23)

AFC Молодежный чемпионат. (до 23 лет). Группа B . 2-тур

19/04/2024, 18:00

2
:
0
Тугади

Южная Корея

45'
90'








Шу гуруҳдан ўрин олган БАА - Япония учрашувини тожикистонлик Садулло Гулмуроди бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Қанотларда унга ҳамюртлари ёрдам берса, ўзбекистонлик Санжар Шоюсупов бешинчи ҳакам, Фирдавс Норсафаров эса ВАР ҳаками сифатида ишлайди.

Маълумот учун, Лутфуллин, Усмонов, Шоюсупов ва Норсафаров 1-турдан ўрин олган Корея Республикаси - БАА учрашувида ҳам фаолият олиб боришди.


БАА - Япония
19 апрель 2024 йил. Доха, "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 20:30 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Садулло Гулмуроди (Тожикистон)
Қанот ҳаками 1: Ҳасан Каримов (Тожикистон)
Қанот ҳаками 2: Вафо Караев (Тожикистон)
Захира ҳаками: Насрулло Кабиров (Тожикистон)
Бешинчи ҳакам: Санжар Шоюсупов (Ўзбекистон)
ВАР: Фирдавс Норсафаров (Ўзбекистон)
АВАР: Абдуллоҳ Ал Кандари (Кувайт)
Назоратчи: Абдулраҳмон Муҳаммад Ҳуссайн (Қатар).


О.А.Э. (до23)

AFC Молодежный чемпионат. (до 23 лет). Группа B . 2-тур

19/04/2024, 20:30

2
:
0
Тугади

Япония (до23)

45'
90'

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
18 апр 11:09:57
Озод Ачилов
Ёш ҳакамларимиз учун тажриба бўлади бундай турнирлар!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика