UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Жанубий Корея иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Жанубий Корея иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечади ва кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. Биз билан бир гуруҳда кураш олиб борадиган Жанубий Корея шу кунларда Сеулда машғулот ўтказяпти. Терма жамоа бош мураббийи Ким Хак Бум кеча мусобақада қатнашадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. 

Жанубий Корея олимпия терма жамоаси шу ҳафтанинг шанба куни машғулотларни давом эттириш мақсадида Малайзияга йўл олади. Малайзиядаги йиғин чоғида рақибимиз Саудия Арабистони ва Австралияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Саудия Арабистонига қарши баҳс 31 декабрь, Австралия билан ўйин эса 3 январга белгиланган. 

Жанубий Корея олимпиячилари U-23 Осиё чемпионатидаги илк учрашувни 9 январь куни Хитойга қарши ўтказишади. Ўзбекистон - Жанубий Корея беллашуви эса 15 январда бўлиб ўтади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика