U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Рақиблар Хитой, Қатар ва Уммон

Narzulla Saydullayev
24 окт 2017, 14:05
Бугун кейинги йил январь ойида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Бугун мазкур мусобақа учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унга кўра Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси A гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳда мезбон Хитойдан ташқари Қатар ва Уммон жамоалари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 9-27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. "A" гуруҳи ўйинлари Хитойнинг Чангзоу (Changzhou) шаҳрида бўлиб ўтади.

"A" гуруҳи - Хитой, Қатар, Ўзбекистон, Уммон
"B" гуруҳи - Япония, КХДР, Таиланд, Фаластин
"C" гуруҳи - Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Малайзия
"D" гуруҳи - Жанубий Корея, Австралия, Сурия, Вьетнам


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›