UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Вилья "Олтин тўп" ҳақида: "Бу совринга унчалик ишонмайман"  0 19:00"Соққа қилишни" "Реал"дан ўрганинг!  1 18:25Нкунку ПСЖга ўтишга яқин  0 18:00"Барселона" Рафиньяни сотиб юбормоқчи, чунки...  3 17:39"Ювентус" "Вест Хэм" футболчисини ижарага олмоқчи  0 17:16Ван Дейк: "Ливерпуль" билан янги шартнома борасида ҳеч қандай янгилик йўқ"  0 16:50Сон Хён Мин "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзолади  0 16:28Ғузордан Тошкентга юриш қилган Муҳриддин Зоиров янги жамоаси ҳақида нима деди?  0 16:02Бруну Фернандеш: "Ливерпуль" билан дуранг ўйнаганимиздан хафаман"  8 15:42Шоҳруҳ Гадоев: "Олмалиқдаги 4 йил эсда қоларли ўтди, "Нефтчи"га ҳам катта марраларни кўзлаб келдим"  1 15:28"Ман Сити" ярим ҳимоячиси "Фулхэм"га кўчиб ўтиши мумкин  1 15:05"Бунёдкор" лагеридан гапирамиз. Таркибга янги футболчи келди. Анвар Ғофуров "Сурхон"га кетди  1 14:36Расман: Искандар Шойқулов "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  3 14:21Фарҳод Бекмуротов: "Андижон" яратган тарихни ҳеч ким ўчиролмайди"  10 14:10Расман: Муҳриддин Зоиров - "Локомотив" футболчиси!  0

U-23 Осиё чемпионати сабаб Суперлига 11-туридаги икки ўйин қолдирилди Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати сабаб Суперлига 11-туридаги икки ўйин қолдирилди

Уч кун аввал Ўзбекистон футбол ассоциацияси Суперлига футбол клубларига хат йўллаб, Ўзбекистон U-23 термасига жалб этилган футболчилар номини ошкор қилди.

Маълум бўлдики, Темур Кападзе жамоасида “Пахтакор”нинг тўрт ҳамда “Насаф”нинг уч нафар футболчиси бор.

Терма йиғини 20 май санасидан старт олиши кўрсатиб ўтилган. Бироқ бу вақтдан бошлаб то қитъа чемпионати стартига қадар Суперлига клублари яна икки турда майдонга тушишлари аввалдан бегилаб қўйилганди. Умуман олганда тақвим ЎФА тақдим этган ишчи режа асосида ишлаб чиқилган. Шу режа асосида аввалдан “Олимпик” футбол клубининг икки учрашуви Осиё чемпионатидан кейинга қолдирилган.

Регламентга кўра эса миллий ва олимпия терма жамоасига уч ва ундан ортиқ футболчисини юбораётган футбол клублари тур ўйинини қолдиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли. Шундан келиб чиқиб, “Насаф” ва “Пахтакор” клубларининг ўйинларини ташкил қилиш масаласи яна сўроқ остида қолди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клублар билан ўзаро келишган ҳолда терма бош мураббийига таклиф билан чиқди ҳамда икки кундан кейин старт олиши кутилаётган 10-тур учрашувларини сақлаб қолди. Кападзе “Насаф” мазкур турда Хусаин Норчаев хизматидан, “Пахтакор” эса Ҳожимат Эркинов ҳамда Аббос Файзуллаев хизматидан фойдаланишига рози бўлди.

Бироқ бу футболчилар 11-турда барибир ўз клубларига ёрдам бера олмайди. Маълум бўлишича, яқин кунлар ичида U-23 терма жамоаси қитъа чемпионати олдидан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига 11-туридан ўрин олган қолган учрашувлар ўз вақтида бўлиб ўтади. “Динамо” — “Насаф” ҳамда “Сўғдиёна” — “Пахтакор” учрашувларининг янги саналари эса кейинроқ эълон қилинади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси олимпия терма жамоасининг кейинги режаларига тўла ойдинлик киритилмагунига қадар танаффусдан кейинги учрашувлар саналарини эълон қилишга шошилмайди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика