U-23 Осиё чемпионати. Қатар - Сурия учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлашади

Narzulla Saydullayev
8 янв 2020, 15:36
ОФК U-23 Осиё чемпионатининг иккинчи кунига ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра "B" гуруҳидан ўрин олган Қатар - Сурия учрашувини Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боришади. Қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ишлашади. VAR ҳаками сифатида яна бир ҳамюртимиз Ильгиз Танташев фаолият олиб боради.


U-23 Осиё чемпионати
"B" гуруҳи, 1-тур
Қатар - Сурия
9 январь 2020 йил. Рангсит. "Таммасат" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин (иккиси Ўзбекистон)
Тўртинчи ҳакам: Муҳанад Қосим Саррай (Ироқ)
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Ким Жонг Хёк ва Ко Хюнг Жин (иккиси Жанубий Корея)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›