U-23 Осиё чемпионати. Ж.Корея – Хитой баҳси тақдирини ягона гол ҳал этди

Eldor Akmurzayev
9 янв 2020, 20:10
U-23 Осиё чемпионати 1 тури доирасида “C” гуруҳидан ўрин олган Ж.Корея ҳамда Хитой баҳси якунланди.

Учрашувнинг 90+3 дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган кореяликлар форварди Ким Донг Жун рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига минимал ғалаба (1:0) келтирди. 

Ж.Корея - Хитой 1:0 (0:0, 1:0)

"Tinsulanon Stadium" 

Гол: Ким Донг Жун 90+3

Олдинроқ, мазкур квартетдан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Эрон олимпиячилари ўртасидаги баҳсда муроса йўли (1:1) танланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia