UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  0 21:05Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 1:0 (Матнли транслация)  8 21:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  26 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  2 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  5 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  17 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8

U-23 Осиё чемпионати–2018 турнирига қуръа ташлаш маросими Хитойда бўлиб ўтади Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати–2018 турнирига қуръа ташлаш маросими Хитойда бўлиб ўтади

2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Шу йилнинг 24 октябрь куни эса мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Маросим Хитойнинг Чанчжоу шаҳридаги Trader Fudu меҳмонхонасида Тошкент вақти билан 13:30 да старт олади.

U-23 Осиё чемпионатида жами 16 мамлакат терма жамоаси, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Жамоалар 4 та саватчага бўлинади ва қуръа натижасига кўра тўртта гуруҳга ажратилади.

1-саватча: Хитой (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ироқ;

2-саватча: Қатар, Иордания, КХДР, Австралия;

3-саватча: Ўзбекистон, Сурия, Саудия Арабистони, Таиланд;

4-саватча: Вьетнам, Уммон, Фаластин, Малайзия.

Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика