U-22 Осиё чемпионатига саралаш. Мусобақага борадиган барча жамоалар маълум

Xayrulla Xoliqov
24 июл 2017, 10:38
Келаси йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган U-22 Осиё чемпионатида иштирок этадиган 16та жамоа номи маълум бўлди.

Хабарингиз бор, "D" гуруҳида баҳс олиб борган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни олиб бошқа гуруҳларда ҳали ўйинлар бошланмасдан мусобақа иштирокчисига айланганди. 

Кечаги ўйинлардан сўнг U-22 Осиё чемпионатида қатнашадиган ҳамма жамоалар маълум бўлди. Даставвал 3-тур натижаларини келтириб ўтсак. 

A гуруҳи

Эрон - Уммон 0:2

B гуруҳи

Баҳрайн - Афғонистон 2:0 

Ироқ - С.Арабистони 2:0 

C гуруҳи 

Ҳиндистон - Туркманистон 3:1 

Қатар - Сурия 1:1 

E гуруҳи 

Иордания - Тожикистон 2:0 

Фаластин - Бангладеш 3:0 

F гуруҳи 

Сингапур - Бруней 4:1 

Австралия - Мьянмар 3:0 

G гуруҳи 

Хитой Тайпейи - Гонконг 0:4 

КХДР - Лаос 6:0 

H гуруҳи

Малайзия - Мўғулистон 2:0 

Таиланд - Индонезия 0:0 

I гуруҳи 

Тимор Лесте - Макау 7:1

Жанубий Корея - Вьетнам 2:1 

J гуруҳи 

Япония - Хитой 1:2 

Камбоджа - Филиппин 1:0 

Шундай қилиб гуруҳ ғолиби сифатида Ўзбекистон, Уммон, Ироқ, Қатар, Фаластин, Австралия, КХДР, Малайзия ва Жанубий Корея U-22 Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олишди.

Энг яхши иккинчи ўрин эгалари сифатида эса Саудия Арабистони, Сурия, Иордания, Таиланд, Вьетнам ва Япония мусобақада иштирок этишади. Биз билан бир гуруҳда баҳс олиб борган БАА эса Осиё чемпионатига чиқа олмади.


Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com