UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  1 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  9 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  40 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5

Мутолаа учун. Суперлига клублари ўринбосарларини кимларга ишониб топширган? Янгиликлар

Мутолаа учун. Суперлига клублари ўринбосарларини кимларга ишониб топширган?

Суперлига жамоаларида таниқли ва тажрибали мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Аммо гап улар ҳақида эмас.

U-21 чемпионатида кимлар ишлаяпти? Жамоаларнинг мураббийларини биласизми? Шу каби саволларга қуйида батафсил жавоб бериб ўтамиз.

ОКМК - Аъзам Шерғозиев

Ёш олмалиқликларни бир неча йиллардан буён маҳаллий мураббий Аъзам Шерғозиев бошқармоқда. Унинг қўл остида ОКМК U-21 жамоаси ўтган мавсумда чемпионликка жуда яқин келди. Лекин якунда омад "Пахтакор"га кулиб боқди. Ўринбосарлар эса акалари билан бир хил кумуш медалларга эга чиқишди. Орадаги фарқ эса 3 очкони ташкил қилди. Шерғозиев курашувчан жамоа шакллантирган дея оламиз. Бу йил эса ортда қолган 4 та ўйинда 1 та ғалаба, 2 та дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. Ушбу мутахассисга мураббийлар штабида Рафаэл Фабарисов, Давронжон Файзиев кўмаклашмоқда. 

"Бухоро" - Мирислом Ҳасанов

Орадаги бир йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Бухоро"нинг ўринбосарларига маҳаллий мураббий Мирислом Ҳасанов бошчилик қиляпти. Мирислом Ҳасанов ҳам Шерғозиев каби анча вақтдан бери клуб тизимида турли ёш тоифасидаги жамоаларда ишлаб келмоқда. Шундай паллалар бўлганки, у маълум вақт бош жамоага ҳам масъул эди. Ҳасановнинг мураббийлар штабида яқинда бутсаларини михга илган Суҳроб Неъматов, Комил Юлдашев, дарвозабонлар мураббийи сифатида Нурилло Ҳабибов фаолият юритмоқда. Бухороликлар 4 та ўйинда 1 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият натижасини кўрсатишди.

"Бунёдкор" - Анвар Раҳимов

Сўнгги икки мавсумда "қалдирғочлар"ни Жамолиддин Раҳматуллаев мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди. Унга яқиндан Анвар Раҳимов ёрдамлашди. Ўтган йили эса Раҳматуллаев ўринбосарларда қолди, Раҳимов  эса клубнинг фарм жамоасига йўл олди. Биринчи лигада унинг шогирдлари плей-офф босқичида иштирок этди ва мавсумни тўртинчи ўринда якунлади. 2025 йилдан эътиборан Анвар Раҳимов "Бунёдкор" U-21 жамоасига ўтказилди. Натижалар чакки эмас, 2 та ғалаба, 2 та дуранг. Мутахассисга жамоада Санъат Шихов, Суннатилла Мамадалиев, Абдуҳамид Қодиров, дарвозабонлар мураббийи бўлиб Шовкат Абдухожаев ёрдам беряпти. 

"Нефтчи" -  Азиз Алижонов

Мутахассис футболчилик фаолиятида "Нефтчи"да тўп тепганини мухлислар яхши билишади. Бир неча йиллар олдин "Нефтчи" U-18 жамоаси билан чемпион бўлган Азиз Алижонов орада қисқа вақт "Бунёдкор"да ишлади. Кейинчалик у яна ортга қайтди ва ўринбосарлар жамоасини қўлга олди. Мураббийга бу йил ҳам "Нефтчи" U-21 жамоаси ишонишда давом этилди. Ҳозирча унинг шогирдлари чемпионатда 5 очко жамғарди.

"Қўқон-1912" - Эрнест Асанов 

Ўзбек футболи ватани бўлмиш Қўқон шаҳридан ҳам азалдан миллий терма жамоаси даражасидаги кўплаб иқтидорлар етишиб чиққан. Бугунги кунда ҳам бу шаҳарда болалар футболининг савиясини ёмон деб бўлмайди. Клуб раҳбарияти U-21 жамоасини бу йил Эрнест 

Эсановга ишониб топширган. Бу мураббийга отаси Наримон Асанов ёрдам бериб келмоқда. Ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган Наримон Асанов бир неча йиллар олдин ўзи U-18 жамоасига устозлик қилганди. Қўқонликлар U-21 чемпионатида жуда зўр стартни амалга оширди ва кетма-кет 3 та ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа турнир жадвалида тўртинчи ўринда кетмоқда. 

"Пахтакор" - Бруну Карвалью Лопес

U-21 чемпионатининг амалдаги ғолиби "Пахтакор" ҳисобланади. Жамоа ўтган мавсум австралиялик Мирко Йеличич бошчилигида олтин медалларни қўлга киритганди. Жорий йилдан бошлаб эса ўринбосарлар натижаларига португалиялик Бруну Лопес жавоб бермоқда. УЕФА А лицензиясига эга мураббий бундан аввал Бразилиянинг "Спортс клуб до Ресифе", "Коритиба" каби жамоаларда ёрдамчи бўлиб ишлаган. Штабдан ўзбекистонликлардан Ойбек Усмонхўжаев, Шуҳрат Бўриев каби мураббийлар ўрин олган. 

"Насаф" - Зафар Холмуродов 

Қашқадарё футболининг афсонаси ҳисобланган Зафар Холмуродов бутсаларини михга илганидан буён "Насаф" тизимида мураббийликни олиб боряпти. Ўтган мавсумда унга клубнинг фарм жамоаси берилди ва у шогирдлари билан Биринчи лига турнирида ғолиб чиқди. Бу йилдан эса яна "Насаф" ўринбосарлари билан бирга. Холмуродовнинг штабида яна собиқ тўп тепарлар Кенжа Тўраев, Ҳамза Каримов ҳам борлигини айтиш жоиз. Ботир Қораев эса техник директор сифатида ишини давом эттирмоқда.

"Навбаҳор" - Шерзод Жўраев

Аввалги йилларда "лочинлар"ни Дмитрий Ан майдонга етаклаб тушаётган эди. Бу мавсумда клуб маҳаллий мутахассислардан бири Шерзод Жўраевни U-21 жамоасига тайинлади. Шерзод Жўраев ўтган вақт мобайнида Андрей Канчельскис, Нўъмон Ҳасанов, Виктор Жалилов, Самвел Бабаян каби номдор мураббийлар штабида фаолият олиб борди. Бу эса катта тажриба вазифасини ўтагани аниқ. Қишда Фарғонада ташкил қилинган анъанавий "Ҳоким кубоги" турнирида Шерзод Жўраев бошчилигидаги "Навбаҳор" U-21 жамоаси барча рақибларини доғда қолдириб бош совринга эга чиқди. Жамоада Хасан Ризаев, Аъзам Ражаббаев, Алишер Маҳмудов Жўраевга кўмаклашяпти. Лекин ҳозирча чемпионатдаги ишларни зўр деб бўлмайди. Ёш "лочинлар" фақатгина "Андижон"дан устун келишди (3:2). "Сўғдиёна" ва "Нефтчи"га йирик ҳисобларда енгилишди. 

Давоми бор...

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика