UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  1 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  8 18:20CAFA аёллар футзал мусобақаси. 9 та тўп киритилган учрашувда Ўзбекистон Туркманистондан устун келди  2 18:05Расман: "Олимпик" футболчиси "Локомотив"га ўтди  1 17:40"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  15 17:17Анчелотти "Реал"ни тарк этишини билади  22 16:50"Манчестер Сити" икки футболчи учун 200 млн евро сарфлашга тайёр  11 16:22Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши тўқнашув олдидан бир қатор позициялардан хавотирда  23 15:58"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви ҳаками маълум  54 15:38Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди  16 15:23"Динамо" назорат баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда ютди, Станоевич бурчак зарбасидан гол урди  4 14:58U-17 халқаро ўртоқлик турнири. 6 та гол урилган баҳсда Ўзбекистон Словакияга мағлуб бўлди  7 14:25Слот "Ливерпул"га словакиялик ҳимоячини олиб келиши мумкин  2 13:58Фабрегас "Комо"га юлдуз футболчини олиб келмоқчи  3 13:08Канчельскис "Манчестер Юнайтед" ва "Спартак" ўртасида фарқ кўрмаётганини айтди  10

U-20 Осиё кубоги. Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев: "Бундай машғулот майдонида жароҳат олиш ҳеч гап эмас" Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев: "Бундай машғулот майдонида жароҳат олиш ҳеч гап эмас"

U-20 Осиё кубоги доирасидаги Тожикистон - Иордания учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев иштирок этди.

- Тожикистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни қандай ўтди?
- Биринчи учрашувга 5 кундан бери тайёргарлик кўраяпмиз ва рақиблар ҳакида етарлича маълумотга эгамиз, олдинроқ услуби бизга ўхшаш жамоага билан назорат учрашувини ўтказган эдик. Эртага асосий имтиҳонимиз бор, ўша ўйинда турнирга қай даражада тайёр эканлигимизни билиб оламиз.

- Жамоа плей-оффга чиқишига ишонасизми ва мундиалга чиқиш имконияти қандай?

- Мен бошқа бир давлатдаги ҳамкасбим билан суҳбатлашган эдим, у ҳам йўлланмани қўлга киритиш ниятида, вазифа осон эмас. Фаворитларни ҳисобга олмаганда қолган битта йўлланма учун 12та жамоа кураш олиб боради.




- Тошкентнинг турнирга қай даражада тайёргарлик кўргани, яратилган шароитлар ҳақида гапирсангиз?

- Мен Тошкентга биринчи маротаба келдим, шаҳар менга ёқди, марказда ажойиб биноларни кўрдим. Стадионлар яхши, лекин тўғриси машғулот майдонлари яхши холатда эмас. Бу майдонлар биринчи навбатда талабга жавоб бермайди ва энг ёмони футболчиларга жароҳат етказиши мумкин ва менинг фикримча бундай майдонлар билан турнирга тайёрланиб бўлмайди. Танқидимни тўғри тушунасиз деган умиддаман. Масалан, матбуот анжуманига етиб келиш учун ярим соат вақтимни сарфладим ва ҳозир стол устига ҳатто сув қўйилмапти.

- Жамоаингизнинг турнирга тайёргарлигини қандай баҳолайсиз. Ўйинчиларингиз қандай ҳолатда?

- Йигитлар яхши формада, мақсадимиз эса барча сингари гуруҳдан чиқиб, ярим финалгача етиб бориш. Менинмча бундай вазифа барча жамоада бор.




- Эртанги рақибингиз ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Илк турда Иорданияни фаворит деб ўйлайман ва улар биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланса керак. Рақиб кўп прессинг қилишини кутяпман.

- Турнирда "порлаб" чиқадиган ўйинчиларингиз борми?

- Бизнинг кўп ўйинчилар эркин агент ва биз уларни оммага танитишга ҳаракат қиламиз. Ўйинчиларим турнирда ўзини яхши намойиш этишга умид қиламан.




Абдулвосит Бектемиров 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика