UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  3 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  9 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида умуман мағлубиятга учрамаган (ФАКТ) Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида умуман мағлубиятга учрамаган (ФАКТ)

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақадаги иштирокини бошлайди.

Гуруҳдаги дастлабки рақиб Сурия терма жамоаси. Одатда ҳар бир мусобақада дастлабки учрашув қийин ўтади. Ҳаяжон, киришиб олиш, босим ва бошқа омиллар таъсирида кўп нарса ўхшамайди. Натижа ҳам турлича кўриниш олади. Тарихга назар ташлайдиган бўлса, бу ёшдаги терма жамоамиз U-20 Осиё кубоги мусобақаларининг дастлабки ўйинларини мағлубиятсиз бошлашган.  (аввал U-19, деб юритилган) 


2002 йил. Қатар. 

Ўзбекистон - Таиланд 4:0 

Аввал айтганимиздек, Виктор Борисов бошчилигидаги терма жамоамиз 2002 йил Қатар яшил майдонлари мезбонлик қилган турнирда ажойиб ўйинлар кўрсатишган. Таркибида Гейнрих, Магдеев, Нестеров каби номлар бўлган жамоа илк турда Таиланд тўсиғидан қийинчиликсиз ўтишган, 4:0. 

2004. Малайзия. 

Ўзбекистон - Лаос 5:2

Голлар: Нодирбек Қўзибоев (хет-трик), Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев

Нодирбек Қўзибоев, Садриддин Абдуллаев, Александр Клецков каби номларни ўзида жамлаган ёшлар терма жамоамиз мусобақанинг илк баҳсида лаослик тенгқурларини 5:2 ҳисобида мағлуб этишган. Гуруҳдан чиққан терма жамоамиз плей-оффда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб турнир билан хайрлашган.


2008. Саудия Арабистони.

Иордания - Ўзбекистон 0:1 

Гол: Даврон Мирзаев

2008 йил Аҳмад Убайдуллаев шакллантирган 1989-1990 йиллардан иборат терма жамоамиз Саудия Арабистонидаги U-20 Осиё кубогини муваффақиятли бошлаган. Биринчи турда Иорданияни мағлуб этган вакилларимиз якунда мусобақа финалига қадар етиб борганди. 

2010. Хитой. Ўзбекистон - КХДР 1:0

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов 

Галдаги авлод эндиликда Марат Кабаев устозлигида Хитойдаги U-20 Осиё кубогига ташриф буюрган. Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Павел Смоляченко каби футболчиларга эга терма жамоамиз ўша вақтда айни чўққисига чиққан КХДР ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақани ғалаба билан бошлашади. Якуний натижа плей-офф. Саудия Арабистони ёшлари овертаймларда гол уриб мундиал йўлланмасига эга чиқади. 


2012. БАА. Ўзбекистон - Веьтнам 4:0

Голлар: Максимилиян Фомин, Игорь Сергеев(дубл), Тимур Ҳакимов 

1993-1994 йилда туғилган футболчиларни қамраб олган ёшлар терма жамоамизни Аҳмаджон Мусаев БААдаги U-20 Осиё кубогига олиб боради. Биринчи турда Вьетнамга қарши майдонга чиққан Ўзбекистон 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан турнирни бошлаган. Ярим финалгача етиб келган ҳамюртларимиз Жанубий Кореяга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб ортга мундиал йўлланмаси билан қайтган. 

2014. Мьянмар. Индонезия - Ўзбекистон 1:3

Голлар: Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров

2014 йил Равшан Ҳайдаров 1995-1996 йилда туғилган футболчиларлан иборат терма жамоани муваффақият сари етаклай олган. Мьянмар давлатида ўтган турнирни биринчи учрашувида Индонезия рақиблик қилган. Мазкур баҳсда маҳорат ўз сўзини айтган, дея оламиз (3:1). Чорак финалда Таиланд қаршилигини енгган терма жамоамиз мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Ярим финалда эса КХДРга 0:5 ҳисобида енгилиб кучли тўртликдан ўрин эгаллашган. 


2016. Бахрайн. Ўзбекистон - Тожикистон 2:1

Голлар: Саиджамол Давлатжонов, Жасур Яхшибоев

Бу терма жамоага Жасур Абдураимов бошчилик қилган. Айтиш керакки, ҳамюртларимиз ўшанда Бахрайн мезбонлигида ўтган мусобақанинг илк турида Тожикистондан етарлича қаршиликка дуч келган, ҳаттоки биринчи бўлимдан сўнг мағлуб бўлаётганди. Танаффусда бир йўла 3та ўзгаришга қўл урган Жасур Абдураимов иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш орқали 2та гол уриб ғалабани илиб кетган. Яна бир маълумот, бу мусобақага Тожикистонни "Нефтчи"нинг ҳозирги устози Виталий Левченко олиб боргани ёдимизда. 


Бир неча соатдан сўнг старт оладиган учрашувда ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз. Олға Ўзбекистон!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика