UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0

U-20 Осиё кубоги. Машғулот майдонлари ҳақида ким ўйлаганди? Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Машғулот майдонлари ҳақида ким ўйлаганди?

Бугун Ўзбекистонда U-20 Осиё кубоги мусобақаси старт олади.

Осиёнинг энг кучли 16та терма жамоаси қитъа чемпионлиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Сайтимизда Тошкентдаги "Локомотив", Фарғонадаги "Истиқлол" стадионлари мусобақага тайёрлиги ҳақида фотогалереялар чиқди.

Лекин замонавий футболда футбол бу фақат 90 дақиқалик ўйиндан иборат эмас. Ўйинга тайёрланишдаги энг муҳим жиҳатлардан бири машғулот майдонидир. Хўш, Ўзбекистондаги U-20 Осиё кубоги иштирокчилари қандай майдонларда машғулот ўтказишмоқда ва ўтказишади?

Дастлаб шунчаки суратларни томоша қилинг:




Ҳолат ачинарли тўғрими? ОФК Ўзбекистонда халқаро мусобақага топшираётганда бизга фақат ўйинлар ўтадиган 4та стадион керак деб айтмагандир. Лекин Япония Қибрайга бориб энг сифатсиз машғулот майдонида шуғулланиши, футболчилар чўмилиши ва ҳожатини чиқариши (!!!) учун душ ва ҳожатхона йўқлиги ҳақида ҳеч ким бош қотириб кўрмаган.

Эртага Японияда халқаро мусобақа бўлса ва Ўзбекистон терма жамоасига худди шундай муносабатда бўлинса Япония томонидан хафа бўламиз.

ЎФА ҳар бир стадион ва машғулот майдони учун ОФКдан келадиган сумманинг маълум бир қисмини берса, ёки ўзи ўша пулларни сарфлаб майдонларни яхшиласа, душ, ҳожатхона ва ҳоказоларни қурса кейинчалик яна халқаро мусобақа бўлса фойдаланса бўладику. Нега бу харажатлар ҳам клубларга илиниши керак?

"Жар" захира майдони бўлажак мусобақадан кейин илма-тешик бўлиб кетса керак. Аслида ҳозир ҳам майдон яхши ҳолатда дея олмаймиз.

Тожикистон U-20 терма жамоаси устози бугунги матбуот анжуманида машғулот майдонлари ҳақида жуда ҳам куюниб гапирди. Бундай майдонда футболчи жароҳат олиш эҳтимоли юқорилигидан нолиди.

Яна бир терма жамоа вакиллари эса нега бизга машғулот ўтказиш учун "огород"ни бердинглар деб кинояли гап қилгани ачинарли. Бу гапларга кулиш эмас, йиғлаш керак аслида.

Мақолани қуйидаги расм билан тугатаман: 


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика