UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Суперлига. "Қизилқум" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  4 21:00Суперлига. ОКМК – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  1 21:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  9 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  6 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  12 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  6 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  3 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  9 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  15 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0

U-20 ЖЧ. Аргентина — Ўзбекистон учрашуви чипталари сотиб бўлинди, ҳамюртларимизни машҳур клуб скаути кузатиб боради Янгиликлар

U-20 ЖЧ. Аргентина — Ўзбекистон учрашуви чипталари сотиб бўлинди, ҳамюртларимизни машҳур клуб скаути кузатиб боради

Эртага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентинага қарши майдонга тушади.

"А" гуруҳидан ўрин олган очилиш учрашуви Тошкент вақти билан 21 майга ўтар кечаси соат 02:00 да бошланади. Мазкур ўйин "Estadio Único Madre de Ciudades"да бўлиб ўтади. 

30 мингдан 42 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган мазкур стадионга чиқарилган барча чипталар сотилгани айтилмоқда. Ушбу ўйингоҳда, шунингдек, Янги Зеландия — Гватемала учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Championat.asia маълумотларига кўра, дунёга машҳур клублардан бири скаути бўлажак учрашувда айнан Ўзбекистон терма жамоа футболчиларини кузатиб боради.

Ушбу скаут билан Аргентинада суҳбат давомида сайтимиз ходими терма жамоамиздан Саудия Арабистони амалга оширган ишни кутаётганини айтган, скаут эса Ўзбекистондан Саудия Арабистони эмас, балки Марокашнинг натижасини кутаётганини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Саудия Арабистони Аргентинани мағлуб этганди, Марокаш эса ярим финалга  қадар етиб борган.

Бўлажак учрашув Тошкент вақти билан 21 май куни соат 02:00 да бошланади.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика