UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  1 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  3 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  12 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8

U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Кичик мундиалда Осиёдан тўртта жамоа қатнашади Янгиликлар

U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Кичик мундиалда Осиёдан тўртта жамоа қатнашади

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинадиган ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун, ушбу мундиал ҳисоб бўйича 24-чиси бўлиб, шу йилнинг 27 сентябрь - 19 октябрь кунлари Чилида ташкил этилади.


Стадионлар

U-20 Жаҳон чемпионатига Чилидаги учта стадион мезбонлик қилади.

1. Estadio Nacional (шаҳар: Сантьяго, сиғими: 48 минг)

2. Estadio El Teniente (шаҳар: Ранкагуа, сиғими: 14минг)

3. Estadio Elías (шаҳар: Валпарайсо, сиғими: 20 минг)

4. Estadio Fiscal de Talca (шаҳар: Талка, сиғими: 16 минг)


Қуръа ва гуруҳлар

Бугун ушбу мусобақанинг финал босқичи учун қуръа маросими ўтказилди. Қуръа натижаларига кўра, 24та терма жамоа 4тадан 6 гуруҳга бўлинган.

A гуруҳи: Чили, Миср, Япония, Янги Зеландия.

B гуруҳи: Жанубий Корея, Панама, Парагвай, Украина. 

C гуруҳи: Бразилия, Мексика, Марокаш, Испания.

D гуруҳи: Аргентина, Австралия, Куба, Италия.

E гуруҳи: Франция, Янги Каледония, ЖАР, АҚШ.

F гуруҳи: Колумбия, Нигерия, Норвегия, Саудия Арабистони.



U-20 Жаҳон чемпионатига форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа ҳамда энг яхши 4та учинчи ўрин эгалари кейинги босқичга йўл олади. 


Осиёдан 4 жамоа

Ушбу мундиалда Осиёдан 4та терма жамоа қатнашади: U-20 Осиё чемпионати ғолиби - Австралия, шунингдек Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея. 

Австралия U-20 терма жамоаси гуруҳ ўйинларини Италия, Куба ва олти карра U-20 Жаҳон чемпиони Аргентинага қарши ўтказади. Бу ёшдаги мундиалда 10-марта иштирок этадиган Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси эса гуруҳда Колумбия, Норвегия ва Нигерия билан баҳс олиб боради.

1999 йилги Жаҳон чемпионати финалига чиққан Япония ёшлар терма жамоаси бу сафар гуруҳ баҳсларини Чили, Янги Зеландия ва Мисрга қарши ўтказади. Дарвоқе, бу Япония учун кетма-кет тўртинчи мундиал бўлади. Умумий ҳисобда японлар 12 марта U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этган.



2019 йилги Жаҳон чемпионати Польшада ўтказилган бўлиб, ўшанда Жанубий Корея 2-ўринни қўлга киритганди. Мана энди бу йил кореяликлар камида ўша натижани такрорлашга уриниб кўришади. Жанубий Корея U-20 терма жамоаси гуруҳ учрашувларини Украина, Парагвай ва Панамага қарши ўтказади. 


Х.Холиқов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика