U-20 жаҳон чемпионати. Осиё вакили барчани ажаблантиришда давом этмоқда

Xayrulla Xoliqov
9 июн 2019, 12:58
24 жамоа иштирокида бошланган U-20 жаҳон чемпионатида ярим финалчилар номи маълум бўлди.

7 июнь куни ўтказилган баҳслардан сўнг Украина ва Италия кейинги босқич масаласини ҳал қилганди. Кеча бўлиб ўтган иккита ўйиндан кейин яна икки ярим финалчи номи маълум бўлди. 

Эквадор ортиқча қийинчиликсиз АҚШни мағлуб этган бўлса, ушбу мусобақада иштирокини давом эттираётган Осиёнинг ягона вакили Жанубий Корея ўта драматик кечган баҳсда Сенегални мағлуб этди. Ўйиннинг асосий қисми 2:2 ҳисобида якун топди. Шундан сўнг қўшимча бўлимларга навбат берилди. Бунда Чо Ёнг Вук гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига бир дақиқа қолганида сенегаллик футболчи ҳисобни тенглаштирди. 

Пенальтилар сериясида эса омад кореяликлар томонида бўлди. Қитъамиз вакиллари 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Шундай қилиб Жанубий Корея ярим финалга йўл олди, Сенегал ёшлар термаси эса уйга қайтадиган бўлди. Ярим финал ўйинлари 11 июнь куни бўлиб ўтади ва бунда мухлислар Украина - Италия, Эквадор - Жанубий Корея қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›