UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ўзбекистон — Ўмон 1:1 (Матнли трансляция)  217 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  8 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0

U-20 жаҳон чемпионати. Осиё 8та ўйинда 7 очко йиғди Янгиликлар

U-20 жаҳон чемпионати. Осиё 8та ўйинда 7 очко йиғди

Польшада бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2-тур баҳсларига якун ясалди.

Бугундан 3-тур беллашувлари старт олади. Маълумки, ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти: Япония, Қатар, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея. 

Ўтган икки турда Япония 4 очко тўплади. Японлар Эквадор билан дуранг ўйнаб, кейин Мексикани йирик ҳисобда мағлуб этишди. Жанубий Кореяда ҳозирча 3 очко бор. Ғарбий Осиё вакили Қатар билан Саудия Арабистони эса ҳозирча ғалаба тугул дурангга ҳам эриша олгани йўқ. 

Кеча Саудия Арабистони Мали билан ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бундан кўриниб турибдики, саудияликларга характер етишмаяпти. Қатар эса Украинага қарши тенгма-тенг кураш олиб бориб (ҳатто баъзи вазиятларда устунлик қилиб), якунда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Дастлабки икки турда Осиё жамоалари қайд этган натижалар 

Япония - Эквадор 1:1

Мексика - Япония 0:3 


Қатар - Нигерия 0:4 

Қатар - Украина 0:1


Франция - Саудия Арабистони 2:0

Саудия Арабистони - Мали 3:4 


Португалия - Жанубий Корея 1:0 

ЖАР - Жанубий Корея 0:1 

Кўриниб турибдики, ҳеч бир жаҳон чемпионати Осиё жамоалари учун осон ўтмайди. Бу хоҳ мундиал бўлсин, хоҳ ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар бўлсин. Ҳозирги пайтда фақат Япониядан нимадир умид қилиш мумкин. Саудия Арабистони билан Қатар мусобақа билан хайрлашиб бўлди. 

Жанубий Кореянинг бор умиди 3-турга қолган. Гуруҳдаги охирги ўйинни кореяликлар 31 май куни Аргентинага қарши ўтказишади. Лекин Японияни ҳам гуруҳдан чиқди дейишга ҳали эрта. Бугун бўлиб ўтадиган Италияга қарши баҳс ҳаммасига ойдинлик киритади. Дарвоқе, мазкур учрашув бизнинг вақт билан 21:00да бошланади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика