U-19 Осиё чемпионатига 30 май куни қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
28 апр 2016, 12:25
19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига 30 май куни қуръа ташланади.

Маросим Тошкент вақти билан 21:00да бошланади, - деб ёзилади ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифасида. 

Маълумот учун, U-19 Осиё чемпионати-2016 саралашида Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "А" гуруҳи ғолиби бўлган ва финал босқичига йўл олганди.

ОЧ-2016га чиққан барча жамоалар: Баҳрайн, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Ироқ, Вьетнам, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Тожикистон, Австралия, Таиланд, КХДР, Яман.

Маълумот учун, U-19 Осиё чемпионати 2016 йил Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтади. Мусобақа 13 октябрда бошланиб 30 октябрь куни якунига етади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›