U-19 Осиё чемпионати. Қатар ва Япония ярим финалда

Xayrulla Xoliqov
28 окт 2018, 19:40
Индонезияда бўлиб ўтаётган U-19 Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган дастлабки икки учрашув ўтказилди.

Қатар - Таиланд баҳси голларга бой бўлди. Бунда қатарликлар 7:3 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида тугади. Шундан сўнг навбат қўшимча бўлимларга етиб келди. Қўшимча таймларда Қатар ёшлар термаси аъзолари рақиб дарвозасига 4та гол уришнинг уддасидан чиқишди. Натижада Қатар 7:3 ҳисобида ғалабага эришди.

Чорак финалнинг иккинчи ўйинида Япония мусобақа мезбонлари Индонезияни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Шундай қилиб Қатар ва Япония ярим финалнинг илк иштирокчиларига айланди. Эртага чорак финалдан ўрин олган яна иккита баҳс бўлиб ўтади.

U-19 Осиё чемпионати. Чорак финал
28 октябрь
Қатар - Таиланд 7:3
Япония - Индонезия 2:0

29 октябрь
Жанубий Корея - Тожикистон
Саудия Арабистони - Австралия

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›