UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  1 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  1 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  12 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон кетма-кет бешинчи бор чорак финалга чиқди Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон кетма-кет бешинчи бор чорак финалга чиқди

Кеча Баҳрайнда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоа муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни ва чорак финал йўлланмасини нақд қилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кетма-кет бешинчи бор қитъа чемпионатида чорак финалга чиқишга эришди.

2008 йилда Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги ёшларимиз Саудия Арабистонида ўтган чемпионатда финалга қадар етиб бориб БААга ютқазиб қўйишганди.

2010 йилда Марат Кабаев мураббийлигидаги Ўзбекистон гуруҳ босқичида юз фоизли натижага эришганди. Бироқ чорак финалда Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида имконият бой берилган.

2012 йил Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги жамоа БААдаги мусобақада ярим финалга қадар етиб бориб Жанубий Кореяга ютқазиб қўйганди.

2014 йилда Мьянма давлатида ташкил этилган U-19 Осиё чемпионатида Ўзбекистонга Равшан Ҳайдаров устозлик қилган. Бу сафар ҳам жамоамиз ярим финалга қадар етиб борган. Ёшларимизни финал остонасида КХДР мағлуб этганди.

Бу йил Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки икки ўйинда Тожикистон ва Австралияни мағлуб этиб муддатдан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашди. Ёшларимиз чорак финалда Япония, Қатар ёки Эрон билан ўйнашади. Чорак финалда ғолиб бўлган жамоа кейинги йил Жанубий Кореяда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика