U-19 Осиё чемпионати. Бугун "D" гуруҳида 2-тур баҳслари ўтказилади

Xayrulla Xoliqov
23 окт 2018, 10:53
Индонезияда бўлиб ўтаётган U-19 Осиё чемпионати турдан турга қизимоқда

Кеча "В" ва "С" гуруҳларида яна иккита ўйин бўлиб ўтди. Япония Таиланд устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, Жанубий Корея ҳам худди шу ҳисоб билан Иорданияни мағлуб этди. 

Кетма-кет иккита ўйинда ғалаба қозонган Япония ёшлар терма жамоаси биринчи бўлиб кейинги босқичга йўл олди. Эслатиб ўтамиз, Япония икки йил аввал ўтказилган U-19 Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Бугун "D" гуруҳида ҳам 2-тур баҳслари ўтказилади. Хитой Саудия Арабистони билан куч синашса, тожикистонлик ёшлар Малайзияга қарши майдонга тушишади.

U-19 Осиё чемпионати. 2-тур учрашувлари

"А" гуруҳи. 21 октябрь
Хитой Тайпейи - БАА 1:8
Қатар - Индонезия 6:5



"В" гуруҳи. 22 октябрь
КХДР - Ироқ 1:0
Таиланд - Япония 1:3

 

"С" гуруҳи. 22 октябрь
Австралия - Вьетнам 2:1
Иордания - Жанубий Корея 1:3



"D" гуруҳи. 23 октябрь
Хитой - Саудия Арабистони
Малайзия - Тожикистон

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com