UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  40 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  1 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

U-18 чемпионати. "Нефтчи" жамоаси — чемпион! Янгиликлар

U-18 чемпионати. "Нефтчи" жамоаси — чемпион!

Бугун U-18 биринчилигида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди.

U-18 чемпионати. 23-тур

"НАСАФ" U-18 — "ЯНГИЕР" U-18 1:1

"БУНЁДКОР" U-18 — "ҚИЗИЛҚУМ" U-18 1:0

"АНДИЖОН" U-18 — "ЛОКОМОТИВ" U-18 3:2

АГМК U-18 — "НEФТЧИ" U-18 2:4 

"ПАХТАКОР" U-18 — "МАШЪАЛ" U-18 3:2 

"НАВБАҲОР" U-18 — "ХОРАЗМ" U-18 3:0

"ТУРОН" U-18 — "ОЛИМПИК" U-18 2:1 

"АРАЛ САМАЛИ" U-18 — "ДИНАМО" U-18 1:2 

"СЎҒДИЁНА" U-18 — "СУРХОН" U-18 3:1 

"ИСТИҚЛОЛ" U-18 — "МEТАЛЛУРГ" U-18 3:1 

Жорий йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон U-18 чемпионатига қуръа ташланган эди. Апрелда старт олган мусобақа ноябрга қадар давом этди ва сўнгги турга келибгина U-18 чемпионатида зафар қучган жамоа номи аниқ бўлди.

16 ноябрь санасида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. 18 ноябрга белгиланган 17-турнинг қолдирилган ўйини “Қўқон-1912" U-18 – “Хоразм" U-18 учрашувини инобатга олмаганда мавсумнинг қолган барча ўйинлари ўтказиб бўлинди.

Сўнгги турда АГМК U-18 меҳмони бўлган “Нефтчи" U-18 2:4 ҳисобида якунланган ўйинда муҳим ғалабани тантана қилди ва бу орқали фарғоналиклар энг яқин таъқибчи “Пахтакор" U-18'дан 2 очкога ўзиб кетган ҳолда 55 очко билан якунда 1-ўринни қўлга киритди. “Шерлар”га кумуш медаллар насиб этган бўлса, 3-поғонани 51 очко билан “Навбаҳор" U-18 банд этди.

Бу йил Суперлига ва Про лига клубларининг U-18 жамоалари илк бора умумий Ўзбекистон U-18 чемпионатида иштирок этишди. Жами 24 та клуб ғолиблик учун кураш олиб борди. Бунда ҳар бир клуб жами 23 тадан учрашувда майдонга тушиши ҳамда ҳар бир рақиб билан чемпионат якунига қадар фақатгина бир мартадан тўқнаш келиши кўзда тутилган эди.

2020 йилги мавсумда U-18 чемпионати фақатгина Суперлига клублари ўртасида ташкил этилган бўлиб, пандемия сабаб ўйинлар сони 26 тадан 13 тагача қисқартирилган ва марказлашган форматда ўтказилганди.

Айнан 2020 йилда Суперлига ва Про лига тарбияланувчилари ўртасида умумий чемпионат ташкил этиш масаласи кўтарилган бўлиб, ЎзПФЛ 2021 йили ушбу ташаббусни амалга татбиқ қилди. Бу жиҳат Суперлига ҳамда Про лига ўртасидаги тафовутнинг йилдан йилга камайиб бориши, профессионал клублар қошидаги академия битирувчилари ўртасидаги чемпионат нуфузи ва савиясини йилдан йилга ошириб бориш мақсадида амалга оширилмоқда. Келаси 2022 йилда ҳам Ўзбекистон U-18 чемпионати Суперлига ва Про лига жамоалари иштирокида умумий тарзда ташкил қилинади.

Якуний турнир жадвали

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика