UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  14 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  3

U-17 ЖЧ. Испания ҳақида нималарни билиш лозим? Янгиликлар

U-17 ЖЧ. Испания ҳақида нималарни билиш лозим?

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турини ўтказади.

Жаҳон чемпионатларидаги иштирок

Испаниялик ўсмирлар ўз тарихида 9 маротаба иштирок этган бўлиб, уч маротаба финалга қадар етиб борган ва барчасида имкониятни бой бериб қўйган. Бразилия яшил майдонларида ўтказилган сўнгги мусобақада испанлар чорак финалга қадар етиб борган.

Саралаш босқичи

Испания Европа чемпионати орқали мундиалга йўлланмани қўлга киритга беш жамоадан бири бўлди. Гуруҳ босқичида Италия (2:1), Словения (3:1) ва Сербия (1:1) билан рақобатлашган "қизил фурия" пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди. Чорак финалда Ирландия 3:0 ҳисобида таслим этилди. "Буқалар" ярим финалда Францияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Марк Гию ва Ламин Ямал тўрттадан гол уриб, турнир тўпурарлари сафидан ўрин олди.

Таркиб

Хосе Мария Лана мундиалга қуйидаги футболчиларни чақирди:

Дарвозабонлар

ХИМЕНЕС Рауль (Валенсия), АРБОЛ Фран (Гранада), ГОНСАЛЕС Маркос (Сельта).

Ҳимоячилар

ФОРТ Эктор (Барселона), МУНОС Дэни (Атлетико Мадрид), МАРТИН Жон (Реал Сосьедад), МЕРИНО Изан (Малага), КУЭНКА Андрес (Барселона).

Ярим ҳимоячилар

КУБАРСИ Пау (Барселона), ПРИМ Пау (Барселона), УЕСТАМЕНДИА Пейо (Баскония), ОЙОНО Игорь (Вильярреал), БЕРНАЛЬ Марк (Барселона), ЖЮНЬЕНТ Ким (Барселона), ЯНЕС Даниэль (Реал Мадрид), ПАУЛО ЯГО (Реал Мадрид).

Ҳужумчилар

МАРТИН Роберто (Реал Мадрид), ГИУ Марк (Барселона), ЭРНАНДЕС Хуан (Барселона), МEСА Оскар (Реал Мадрид).

Жароҳати сабабли жамоа юлдузи Ламин Ямал жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган бўлди.

Жорий мусобақадаги иштирок

Испания гуруҳ босқичининг илк турида Канада (2:0), 2-турда эса Мали (1:0)ни мағлуб этиб, турнир қатнашчилари орасида плей-офф йўлланмасини қўлга киритган илк жамоага айланди.

Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Испания U-17 мураббийи қандай фикрда?

"Ўзбекистонга қарши учрашув ҳақида ўйлашни бошлаб юборганмиз. Бўлажак ўйин учун энг оптимал таркибни танлаймиз. Барча футболчиларнинг аҳволи яхши, улар майдонга тушишга тайёр. Об-ҳавони баҳона қилмаймиз. Бу ерга хоҳ иссиқ, хоҳ ёмғир бўлсин, исталган рақибга қарши курашиш учун келганмиз", деди Хосе Мария Лана.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Испания учрашуви бугун соат 14:00да старт олади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади. Учрашувни Телеграм каналимиз орқали жонли эфирда томоша қилишингиз ёки матнли трансляция кўринишида кузатиб боришингиз мумкин.

Учрашувни эквадорлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Августо Арагон, унга қанотларда ҳамюртлари Рикардо Барен ва Андрес Гуттиерез ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Юди Нурсаҳяга (Индонезия) топширилган.

Узбекистан (до17)

Behruz Shukurullayev - 45', Amir Saidov - 54'

Чемпионат Мира-U17. Группа B . 3-тур

16/11/2023, 14:00

2
:
2
Тугади

Испания (до17)

Igor Oyono - 10', Roberto Martin - 19'

Стадион: 5554 томошабин

45'
90'
45'  Behruz Shukurullayev
54'  Amir Saidov
10'  Igor Oyono
19'  Roberto Martin

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика