U-17 жаҳон чемпионати. Бугун Ўзбекистон Малига қарши ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
10 ноя 2023, 07:48
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун U-17 Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди.

Терма жамоамиз мусобақадаги илк ўйинини Малига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Учрашувни уругвайлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Техера Густаво, унга қанотларда ҳамюртлари Баррерио Карлос ва Ниевас Андрес ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Аранда Априсманга (Индонезия) топширилган.

Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашув ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia