U-17 Antalya Youth Cup. Бугун Чехияга қарши ўйнаймиз

Khoja
14 фев 2025, 07:35
Айни кунларда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияда давом этаётган халқаро мусобақада иштирок этмоқда.

Бугун ўсмирларимиз Чехия U-17 термасига қарши баҳс олиб боради. Баҳс Тошкент вақти билан соат 13:00 да «Эмирхан» спорт марказида старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси марокашлик тенгдошларига 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Uzbekistan FA