U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди. Ўзбекистон "B" гуруҳидан жой олди
09 май 2019 12:46
Янгиликлар
U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди. Ўзбекистон "B" гуруҳидан жой олди
2020 йил ўсмирлар (U-16) ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мусобақанинг саралаш баҳслари 11та гуруҳда ўтказилиши ва саралаш гуруҳларидан бирига Ўзбекистон мезбонлик қилиши ҳақида 23-апрель санасида хабар берган эдик.

Бугун Осиё футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида ана шу мусобақанинг саралаш беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "B" гуруҳидан жой олди. Квартетда бизга Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистон ўсмирлари рақиблик қилишади. Қитъа биринчилиги саралашида Азамат Абдураимов бошчилигидаги терма жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати Сингапурда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар