Тухель ПСЖда қоладиган бўлди
14 май 2020 22:32
Янгиликлар
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель жамоа билан ишлашда давом этади, деб хабар бермоқда L’Equipe нашри.
Жамоа раҳбарияти Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқишни қониқарли деб топди. Шунингдек, клубнинг 46 ёшли мутахассисни сақлаб қолиш қарори коронавирус сабабли юзага келган инқирозий даврга ҳам боғлиқ бўлди, чунки ПСЖ мураббийига 10 миллион евро жарима тўлашга тайёр эмас.
Шу сабабли клуб спорт директори Леонардо "Лацио"дан Симоне Инзаги ва "Ювентус" собиқ мураббийи Массимилиано Аллегрини таклиф қилиш ишларини тўхтатди.
Фикрлар