UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Тухель: "Ўзимизга ўзимиз гол ургандек бўлдик" Янгиликлар

Тухель: "Ўзимизга ўзимиз гол ургандек бўлдик"

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель "Лейпциг"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйиннинг менталитети, руҳи, тезлиги - иккинчи бўлимдан кейин яхшироқ ўтди. Мана нима сабабдан биз камбэкка ҳақли эдик. Ўйинни яхши бошладик ва вазиятга ҳам эга бўлдик. Кейин жуда кам ҳаракат қилдик ва хатоларга йўл қўя бошладик.

Балки муаммо ўйиндадир. Муаммо йўқ, барча масъулиятни бўйнимга оламан. Ўтказиб юборилган голларда индивидуал жиҳатдан бўш ҳаракат қилдик. Поульсеннинг вазиятида эса бир нарсани тушунмаяпман, нима сабабдан Ким тўпни олиб қўйишни истамади. Упамекано эса Опенда учун бўш ҳудуд очиб берди. Умуман олганда ўзимизга ўзимиз гол ургандек бўлдик.

Иккинчи гол вазиятида эса ҳатто бурчак тўпи ҳам бўлмаганди, Ульрайх вазиятни нотўғри баҳолади. У ёмон ҳаракат қилгани йўқ, барча хато қилиб туради. Кийим алмаштириш хонасидаги суҳбат анчагина ғазабга бой бўлди. Бироқ бугунги саволлар ғурур, реакция ва характерга боғлиқ. Биз кетма-кет икки марта "Лейпциг"га мағлуб бўлдик. Бунга яхши реакци кўрсатиш керак", - деди Тухель.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика