Тухель нима учун "Челси" Саулни ижарага олгани ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
11 сен 2021, 08:49
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель нима учун клуб "Атлетико" футболчиси Саулни ўз сафига қўшиб олганлиги ҳақида гапирди.

"Сауль узоқ йиллар давомида "Челси" кузатувида бўлган. Мен ҳам бошқа клубларда ишлаган вақтимда уни ўз жамоамда кўришни истардим, аммо бунинг имкони бўлмаган. Эндиликда уни ижарага олиш имконияти пайдо бўлди ва биз бундан хурсандмиз. 

Ўйлайманки, айнан у бизга керакли ўйинчи. Баъзида Жоржиньо ёки Кантега хотиржам бўлиш учун имконият яратиш керак бўлади. Унинг паслари жуда яхши ва меҳнаткаш. Шунингдек у оддий бўлмаган клубдан келиб қўшилди. У жамоамизга мос келади", - деди Тухель. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseafc.com