Тухель Неймарнинг ҳолати ҳақида гапирди

Alisher
27 июн 2020, 10:37
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель бразилиялик ҳужумчи Неймар ҳақида гапирди.

"У машғулотларга жисмоний ва руҳий тарафлама ажойиб ҳолатда қайтди. Ҳозир энг асосийси - вақтни бирга ўтказиш ва жароҳат олмаслик. 

Энг яхши формага келиб олиш керак. Бу тўрт ойлик танаффусдан кейин осон иш эмас", - дейди Тухель.

Неймар жорий мавсум ПСЖ либосида 22та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›