UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  2 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  1 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  7 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  157 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  5 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  25

Тухель: “Мбаппе норозилигини намойиш этишни яхши кўради” Янгиликлар

Тухель: “Мбаппе норозилигини намойиш этишни яхши кўради”

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан ишлаш тартиби ҳақида гапирди.

“Мбаппе билан ишлаш қийинми? Йўқ, биз бу ҳақда жуда кўп гапираяпмиз. Килиан доим майдонда бўлишни истайди. Баъзида у норози бўлади ва буни оммага кўрсатишни яхши кўради. Балким сизда уни бошқариш осон эмаслиги ҳақида тасаввур уйғонган бўлиши мумкин, аммо бу ундай эмас. Бу ҳолат атиги бир неча дақиқа давом этади, холос. У ақлли фтболчи”, дея Тухелнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг 17-турида “Монпелье” – ПСЖ (1:3) учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Мбаппе захирага олинганидан норози бўлганди. Учрашувнинг 90-дақиқасида 20 ёшли франциялик футболчи ўз ўрнини Эрик Шупо-Мотингга бўшатиб берганди. Тухель ўз қарорини футболчига тушунтиришга ҳаракат қилмоқчи эди, аммо Мбаппе мураббийга эътибор қилмасдан захира ўриндиғи томон йўл олди.

Жорий мавсумда Мбаппе ПСЖ таркибида 10 та учрашувдан майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика