Тухель: "Идеал натижа"
12 сен 2021 11:11
Янгиликлар
Тухель: "Идеал натижа"
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель АПЛ доирасида "Астон Вилла"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.
"Улар биринчи бўлимда агрессивроқ ўйин кўрсатишди. Бизга ритм ва ўзини бошқара олиш ҳусусиятлари етишмади. Ишонч бироз пасайгани сабабли футболчилар оддий ҳолатларда ҳам тўпни йўқотишди. Иккинчи бўлимда эса рақибларга тўп бермадик ва қарши ҳужумларда яхши ўйнадик. Идеал натижа. Биз ўйинни назорат қилишни истаймиз. Бунинг учун эса кўпроқ куч сарфлаш керак бўлади.
"Ливерпуль" майдонидаги дурангни инобатга олмасак, мавсум старти биз учун яхши кечмоқда. Биз жамоа сифатида ўсишга эришяпмиз, ғалабалар қўлга киритяпмиз. Дарвозамиз олдида камроқ вазиятлар яратилишини истаймиз. Биз янада яхшироқ ўйин кўрсата олишимизни барча тушуниб турибди. 3:0 - катта қадам, муҳим ғалабалар давомли бўлмоқда", - деди Тухель.
Ўхшаш янгиликлар
12:25
Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди 4
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар