

"Барча ҳафа бўлди. Биз бор кучимизни бергандик. "Ливерпуль" муваффақият учун керакли барча ишни қилган бўлсада, биз бундан ортиғига лойиқ эдик.
Хеч нарсадан афсусда эмасмиз. Биз ўзимизга клеиб, ишлашда давом эта оламиз. Мавсум ҳали тугамади.
Ўзим ҳам пенальтилар сериясидан мағлубиятдан сўнг жамоага қандайдир баҳо қўя олмайман", - деди Тухель.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ушбу мавсумда Лига кубоги, шунингдек Англия кубоги финалларида "Ливерпул"га пенальтилар сериясида ютқазди.



