Тухель "Атлетико"га қарши ўйин ҳақида: "Биз учун катта синов"

Alisher
23 фев 2021, 09:00
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ЧЛ доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу биз учун катта синов. "Атлетико" бундай даражадаги катта тажрибага ва жуда тажрибали мураббийга эга жамоа. Умид қиламанки, ушбу ўйин бизга энг яхши баҳсимизни намойиш этишга мажбур этади.

Биз ўз услубимизда, улар эса ўзлариникида ўйнайди. "Атлетико" билан ўйинда нималар олишингизни барча тушунади: ҳақиқий жанг, тажриба ва кучли психологияга эга рақиб", - дейди Тухель.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" - "Челси" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да Бухарестда старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›