

Иккинчи даврада андижонликлар сафига қўшилган Хусанов бунгача Қирғизистон чемпионатида фаолият кўрсатиб келаётганди. Иккинчи даврада у “Андижон” билан шартнома имзолаб, асосан ўринбосарлар сафида ўйнаб келаётганди. Эътиборлиси, Хусанов 27 ёшида олий лигада илк ўйинини ўтказди. “Қизилқум”га қарши кечган баҳсда Хусанов 65-дақиқада майдонга тушди ва олий лигадаги дебютини ғалаба билан нишонлади.


