"Турон" мавсумга тайёргарлик доирасида "Навбаҳор"га қарши назорат баҳси ўтказади

Narzulla Saydullayev
5 июн 2020, 17:10
Хабарингиз бор, ЎзПФЛ томонидан 30 май кунидан бошлаб футбол клубларига карантин талабларига риоя қилган холда машғулотларни бошлашга рухсат берилди.

Аввал хабар берганимиздек, "Турон" вакиллари ҳам машғулотларни бошлашган ва тайёргарлик доирасида бир нечта назорат-синов учрашувлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Хусусан, "Турон" жамоаси мавсумга тайёргарлик доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 9 июнь куни Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳда соат 18:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинган холда мухлислар иштирокисиз ташкил этилади.

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›