“Турон” футбол клубининг U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилди
13 сен 2021 22:26
Янгиликлар
“Турон” футбол клубининг U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилди
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни бўлиб ўтган U-21 чемпионати 17-тури доирасидаги “Турон” – “Насаф” учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилган эди.
Бироқ “Турон” жамоаси мазкур учрашув қайдномасига сариқ карточкалари сони 4 тага етиб, 17-турни ўтказиб юбориши лозим бўлган футболчи – Абдувоситхон Абдурашидовни киритганлиги сабабли “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти” 17.10-бандига мувофиқ “Турон U-21” жамоасига техник мағлубият, “Насаф U-21” жамоасига эса техник ғалаба ёзилди.
Шу билан бирга, ушбу учрашувда урилган голлар бекор қилинади, олинган огоҳлантириш ва четлаштиришлар ўз кучида қолади
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар