UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  5 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  8 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  16 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

Турнинг энг яхши ҳаками йўқ! Рисқуллаев турнинг энг ёмон ҳаками! Янгиликлар

Турнинг энг яхши ҳаками йўқ! Рисқуллаев турнинг энг ёмон ҳаками!

Суперлиганинг 8-турида ҳеч бир ҳакам ярқ этиб ажралиб турмади.

Аксинча, "Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувини бошқарган Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасининг қўпол хатоси якунда ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Одатга кўра турнинг энг яхши ҳаками аниқлаб келаётгандик. Суперлиганинг 8-турида бу номинацияга лойиқ ҳакам топилмади. Турнинг энг ёмон ҳаками сифатида эса Аҳрол Рисуллаев ва унинг бригадасини кўрсатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Аҳрол Рисқуллаев ҳамда ён қанот ҳаками  Алишер Усмонов учрашувнинг 86-дақиқасида бўлган вазиятда "қовун" туширишди. Бу вазиятда ким пенальти бўлганига ишора қилди? Аввалига Рисқуллаев "нуқта"ни кўрсатмади ва орқага кетмоқчи бўлди. Қанот ҳаками эса ўзидан-ўзи журима майдончаси ичига югуриб кирди. Хўп, агар пенальтини қанот ҳаками белгилаган бўлса, унда нега байроқчасини кўтармади? Рисқуллаев эса қанот ҳакамининг майдонга югуриб келаётганини кўриб "нуқта"ни кўрсатди. Бу ерда бош ҳакам Рисқуллаев ҳам, ён қанот ҳаками Алишер Усмонов ҳам ўз мажбуриятларини унутиб қўйишди чоғи. Видеода аниқ ва тиниқ кўринган. Пенальтини ким белгилагани тушунарсиз. Лекин якуний қарорни қабул қилиши керак бўлган Аҳрол Рисқуллаев бу вазиятда ўйин статусига мос тушмаганини исботлади ва якунда ўйин натижасига таъсир кўрсатган кўпол хатога йўл қўйди.

Аслида эса Анвар Ғофуров ўша вазиятда тўпни узоқлаштирди ва эпизод жарима майдончаси ташқарида содир бўлди.

TAS-IX эмас


Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика