Туркманистонга қарши ўйинда Ўзбекистон МТЖни бошқа мураббий бошқаради

Sherzod Nurmatov
14 июн 2023, 11:38
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан юзага келган муаммолар сабабли “CAFA Nations Cup 2023” турнирининг Туркманистонга қарши учрашувда қатнаша олмайди. 

Бугунги ўйинда жамоамизни ёрдамчи мураббий Алеш Чеҳ бошқариб боради", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун "Бунёдкор" стадионида 20:30 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати