Туркманистон терма жамоасининг энг қиммат футболчиси ким?

Iskandarov Abdulaziz
16 ноя 2023
Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги биринчи рақиби Туркманистон ҳақида маълумотларни беришда давом этамиз.

Ўзбекистоннинг бугунги рақиби Туркманистон терма жамоасида оптимал таркиб йиғилган, дея оламиз. Хусусан терма жамоа сафида ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Арсланмират Аманов ҳам бор. Ушбу футболчи ҳозирда Туркманистон терма жамоасининг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. Трансфермаркет портали Амановнинг нархини 200 минг еврога баҳолаган. Кейинги ўринда Алтимурад Аннадурдиев келтирилган, 175 минг евро. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар