Туркманистон терма жамоасини хорватиялик мураббий бошқаради
05 апр 2019 14:53
Янгиликлар
Туркманистон терма жамоасини хорватиялик мураббий бошқаради
Туркманистон терма жамоаларида энди хорватиялик мураббийлар ишлайди.
Хорватиялик Анте Мише футбол бўйича Туркманистон терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда turkmenportal.com сайти хабар берди. Унга Сандро Томич ёрдам беради. Хорватия футболи афсонаси Роберт Грдович Туркманистон футзал терма жамоаси устозига айланди. Мураббийлар билан бир йиллик шартномалар имзоланди.
Шу кунга қадар Туркманистон терма жамоасини Язгули Хожагелдиев бошқариб келаётган эди. Айнан ушбу мураббий қўл остида терма жамоа БААда ўтган Осиё Кубогида иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар