UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  3 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  5 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  18 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун? Янгиликлар

Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?

Клуб кетма-кет 37 та учрашувда ғалаба қозонган.

Туркманистоннинг янги ташкил этилган "Арқадағ" футбол клуби 37 учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, Гиннеснинг рекордлар китобидаги натижани янгилади. У Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига тегишли бўлиб, жамоа 34 та ғалаба қайд этган. Аммо Рекордлар китоби ходимлари натижани қайд этишга шошилишмаяпти, деб ёзмоқда "The Guardian".

Гиннес китоби вакили "Арқадағ"нинг ғалабалар серияси нима учун рекордлар маълумотномасида ҳисобга олинмаганини тушунтирди.

"Туркманистон лигаси ҳақида жуда оз нарса маълум, бу ва шунга ўхшаш рекордлар бўйича олиб борган тадқиқотларимиз учун биз хоҳлаганимиздан камроқ. Биз одатда бошқарув тизими ва рақобатнинг мавжудлигига ҳам қараймиз. Буларнинг барчасини инобатга олиб, рекордчи "Ал Ҳилол" эканлигини тасдиқладик", – деди Гиннес китоби вакили.



"Ал Ҳилол" март ойида кетма-кет 28 ўйинда ғалаба қозониб, жаҳон рекордини янгилади ва "Ал Ҳилол"нинг ғалабали серияси энди 34 ўйинга етди.

"Арқадағ" клубига расман собиқ президент, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов асос солган.

2019 йилда ташкил этилган шаҳар ва клуб Туркманбоши меросхўри Бердимуҳамедов номи билан аталган. "Арқадағ" сўзи собиқ давлат раҳбарининг расмий унвони бўлиб, "қўрғон, таянч ва умид" деган маънони англатади.

"Арқадағ" 2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган. Клуб ўша йили Туркманистон чемпиони бўлди ва 24 учрашувнинг барчасида "+66" тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Шунингдек, жамоанинг мамлакат кубогида 7 та, Туркманистон лигасининг янги мавсумида эса 6 та ғалабаси бор (ушбу мусобақадаги тўплар фарқи "+30"). От тасвири туширилган клуб формаси ва логотипи дизайни билан Бердимуҳамедовнинг ўзи шуғулланган, унинг ташаббуси билан "Арқадағ" яратилган.



Туркманистон сиёсий режимининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, мамлакатнинг барча энг яхши ўйинчилари дарҳол клубга қўшилган. Ҳатто "Арқадағ" ўзига керакли футболчиларни сотиб олиши учун трансфер ойнаси махсус узайтирилган.

Бундай шароитларда сиз ҳар қандай рекордларни ўрнатишингиз мумкин, айниқса, сизнинг ихтиёрингизда мутлақо чексиз маъмурий ресурслар мавжуд бўлса, улардан ҳатто деярли рақобатдош бўлмаган вазиятда ҳам бирор нарса нотўғри кетганда фойдаланиш мумкин.



"The Guardian" эътиборини "Шагадам" билан ноябрь ойида бўлиб ўтган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилиб турган пайтда "Арқадағ" фойдасига пенальти белгиланган ва бунинг эвазига Бердимуҳамедов жамоаси яна бир бор ғалаба қозонганига қаратди.

Умуман олганда, нашрнинг қайд этишича, Бердимуҳамедов онгли равишда Арқадағ шаҳрини Гиннеснинг рекордлар китобига киритишни таъминлашга интилади. Ва бу мақсадга эришиш учун у ҳеч нарсадан тап тортмайди.

Гиннес рекордлар китобига киришдек юқори маррани тез фурсатда забт этолмаганига қарамай, "Арқадағ" вакиллари ёзга келиб, жамоалари умумосиё мусобақаларида мақсадига эришишидан умид қилишмоқда.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+6   
20 апр 19:06:30
Buran Urazmatov
Футболни ўлдириш бу шунинг учун хеч қачон тан олинмайди
+6   
20 апр 17:04:05
Pakhtakor Tashkent
Sera_M ¥ U фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Turkmanistonni paxtakori ekanda
Ўйламасдан ёзилган фикр.
Агар фикр дейиш мумкин бўлсада.
+5   
20 апр 18:24:37
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Хамма давлат рахбарларини ўзини севимли жамоаси бўлади, бир пайтлар бизда хам шу хол эди, хозир хам асоратлари озрок колган умид киламиз бу асоратлардан энди кутиламиз.
+5   
20 апр 17:33:25
REAL MADRID
Agar shunchalik kuchli bõlsa, OCHLga chiqib, Al-Hilol, Al-Nasr, Al-Ittihod va boshqa kuchli klublarni yutib kõrsinchi, uddalay olarmikan!
+5   
20 апр 16:52:16
Xojiakbar
Ўзимизни Шўртан ютиб қўйса керак бу сохта гегемонни
+5   
20 апр 16:44:01
Алёш ака
Пахтакордағдан хапаумасак ҳам буларкан
+4   
20 апр 17:27:15
safo78
Гинес тан олиш учун битта шарт куйиш керак.
Осиёда бирон бир турнирда камида финалга етиб борсин
+4   
20 апр 17:03:13
Jan Reno
Биздаям шу ахволку, улардан хапа бумасаям булади. Олга Пахтадог
+4   
20 апр 16:43:58
Алёш ака
Пахтакордағдан хапаумасак ҳам буларкан
+3   
20 апр 18:04:03
uzbfcn
Xojiakbar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзимизни Шўртан ютиб қўйса керак бу сохта гегемонни
Туркманистонда уйнаса реал мадрид хам ютолмайди бу командани.
+3   
20 апр 16:49:09
International
To'ppa to'g'ri qilishibdi, bu rejim ostida boshqa jamoalar Arkadagni yutishgayam qo'rqishsa kerak. Agar Arkadag gol urolmasa o'zlari darvozasini ochib berishsayam hayron qolmasdim.
+3   
20 апр 16:43:06
ganjiravon
999 марта ғалаба козонмайдими хеч кимни иши йук
+2   
20 апр 16:50:56
Sera_M ¥ U
Turkmanistonni paxtakori ekanda
+1   
20 апр 23:25:39
Алёш ака
Uzbekistan Paxtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Менимча 4 синфни битириб, укишни ташлаб пахта терган булсангиз керак. 4 сузда 7 та хато. Пахтакордан нега хафа буласиз, кучлиларга хавас килиш керак хасад эмас.
Мен кўпчиликдан фарқли улароқ профессионал футбол уйнаганман(биринчи лига даражасида булсаям) ва мактабдаям худога шукур яхши уқиганман жўра. Ким қандай чемпион булаябди ҳамма куриб турибди. Сиз менга морал уқиманг дустим.
+1   
20 апр 20:31:37
FC BARSELONA
Ko'k bo'rilar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор Осиёда хам уз урнига эга, Аркадагга Пахтакорни солиштириш бу кути ачишдан бошка нарса эмас.
Agar Pahtakorning Osiyoda o'z o'rni bo'lganda hech bo'lmasa guruhdan chiqardi Faqat Uzbda o'rni bor
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика