UZ

Сўнгги янгиликлар

Туркия терма жамоаси мураббийсиз қолди Янгиликлар

Туркия терма жамоаси мураббийсиз қолди

Германиялик мутахассис жамоани тарк этди.

Штефан Кунц Туркия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетди. Бу ҳақда Туркия Футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.

Мутахассис Япония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидаги мағлубиятдан сўнг (2:4) ишдан бўшатилди. Шу билан бирга, Евро-2024 саралашида Туркия қўшимча кўрсаткичлар бўйича етакчи Хорватияни ортда қолдириб, ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Туркия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 12 октябрь куни меҳмонда Хорватияга қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика