Туркия терма жамоаси ҳимоячиси автоҳалокат оқибатида вафот этди
11 янв 2022 16:04
Янгиликлар
Туркия терма жамоаси ҳимоячиси автоҳалокат оқибатида вафот этди
Туркия терма жамоаси ва "Коньяспор" ҳимоячиси Ахмет Жалик 27 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўйинчи ЙТХ қурбони бўлди. Жалик бошқарган автомобил трассадан чиқиб кетди ва ағдарилиб кетди. Ахмет олинган жароҳатлар натижасида ҳалок бўлди.
Ҳимоячи Туркия терма жамоаси таркибида 8та ўйин ўтказиб, 1та гол уришга эришган.
Жалик жорий мавсум Суперлига доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушди. Унинг жамоаси 20 турдан сўнг етакчи "Трабзонспор"дан 7 очко ортда қолган ҳолда, жадвалда иккинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар