

Маълумотларга кўра, 31 ёшли франциялик футболчи турк клубининг асосий трансфер мақсади экан. Эслатиб ўтамиз, Жиру 2018 йилнинг январида "Арсенал"дан "Челси"га ўтган эди. Ҳужумчи ва клуб ўртасидаги битим 1 йил узайтириш имкони билан 18 ойга тузилган.
Олдинроқ, Жируга "Марсель" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.
Оливье Жиру жорий мавсум "Челси" сафида 4та ўйинда иштирок этиб, 3та голли пас берди.



