UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Туринда мўъжизага ишонаётган "Монако" Янгиликлар

Туринда мўъжизага ишонаётган "Монако"

Бугун Европа чемпионлар лигасининг ярим финали жуфтлиги "Ювентус" - "Монако" учрашувининг жавоб ўйини бўлиб ўтади.


Монакодаги дастлабки ўйиндан кейин Леонарду Жардим шогирдларининг имкониятлари анча пасайиб кетди.
"Монако" ўз уйидаги баҳсда хаттоки гол ура олмади. "Ювентус" жавоб учрашуви олдидан ўзи учун жуда керакли ва қулай ҳисобда ғалабани тантана қилди. Туриндаги ўйинда "Монако" йўқотадиган нарсаси қолмагани учун ҳам бор эътиборини ҳужумга қаратган ҳолда, ўз омадини "Ювентус" дарвозаси олдидан аҳтаради. "Ювентус" гарчи меҳмонда ғалаба қозонган бўлсада, ўз мухлислари қаршисида биринчи баҳсдагидан ҳам кўра ҳужумкоррок руҳда ўйнаши аниқ. Шу боисдан ҳам бугунги беллашув томошабоп кечади. Жардим жамоаси ортиқча босимсиз ўйнайди. "Монако" "Ювентус"ни ҳимоясини ёриб ўтиш учун ўзининг захира кучи, яъни ҳужумдаги бор имкониятларини, "қурол"ларини ишга солишга уриниб кўради. Аллегри эса "Ювентус-стэдиум"да иккинчи рақам билан ўйнашга ҳаққи йўқлигини яхши тушуниб турибди. Буни Аллегри Монакодаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманидаёқ алоҳида таъкидлаб ўтганди. Ўшанда италиялик мутахассис, ўйиндан кўнгли тўлгани ва жавоб баҳсида янада ҳужумкор услубда ўйнашларини алоҳида қайд этганди. Шу боисдан ҳам бугунги беллашувда тезкор гол бўлиши эҳтимоли мавжуд. Агарда бу ишни "Монако" уддалайдиган бўлса, унда тўқнашувдаги интрига ортади ва бу учрашувни янада кескин руҳда ўтишини белгилайди. Лекин "Ювентус" ҳимоясини ёриб ўтиш бу шунчаки ҳазилакам иш эмаслигини инобатга олган ҳолда шуни айтиш мумкинки, "Монако"га бу борада осон бўлмаслиги аниқ. Жардим шогирдлари бу ишни ўз майдонларидаги баҳсда уддалай олишмаганди. Шу сабабдан ҳам Туринда гол уришларига, ғалаба қозонишларига ишониш эса бирмунча қийин масала.
"Ювентус"нинг ҳужум чизиғи бу ўйинда ўзининг бор потенциалинин намойиш этишга ҳаракат қилиши аниқ. Ўтган гал Туринда "Барселона" дарвозаси уч маротаба ишғол этилганди. Бу нарса учрашув олдидан "Монако"ни саросимага солиб қўйиши мумкин.
Жардим жамоаси ярим финалга қадар жуда қийин ва муносиб йўлни босиб ўтди. Аммо Монакодаги биринчи учрашув шуни кўрсатдики, аввало "Монако"га ҳали катта жамоалар олдида, катта саҳна олдида етарли тажрибага эга эмаслиги панд берди. Шунингдек, бу тўқнашувда "Ювентус" ҳозирги кунда бошқа жамоалардан кўра, хусусан "Монако"дан бир бош баланд эканлиги кўриниб қолди.
"Монако"да шижоат, иштиёқ жуда кучли. Лекин катта тажрибага эга ва иштаҳаси кучли "Ювентус"нинг имкониятлари юқори.

Туринда мўъжиза руй бермаса, "Ювентус" финал чиптасини расман ҳал этади.


Европа чемпионлар лигаси, ярим финал.

Жавоб ўйини.

"Ювентус" - "Монако" (23:45)

"Juventus-stadium" стадиони.

Бош ҳакам
: Бьорн Куйперс (Голландия)

"Ювентус": Буффон; Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро; Пьянич, Хедира; Дани Алвес, Дибала, Манджукич; Игуаин.
Ўйнамайди: Пьяца (тизза), Ругани (жароҳат)

"Монако"
: Субашич; Менди, Жемерсон, Глик, Сидибе; Бернарду Силва, Фабиньо, Бакайоко, Лемар; Мбаппе, Фалькао.
Сўроқ остида: Менди (жароҳат), Каррильо (жароҳат)
Ўйнамайди: Боскилья (тизза)

Биринчи ўйин: 2:0

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика