Туре: "Фейеноорд"га қарши баҳсдан сўнг Гвардиола ғазабда эди"

Aslanov Jasurbek
23 ноя 2017, 13:14
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туренинг сўзларига кўра, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Фейеноорд"га қарши Чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувидан (1:0) сўнг ғазабда эди.

"Баъзида дангасалик қиласиз, аммо одамзод шундай, айниқса ёшлигида. "Фейеноорд"га қарши баҳс қийин ўтди. Учрашувдан сўнг мураббий ғазабда эди. Биз яхшироқ ўйнай оламиз.

Бу мени ҳавотирга солади. Биз жуда осон гол ўтказиб юборяпмиз ва рақибга тўсиқсиз биздан ўтишига йўл қўйиб беряпмиз. Мураббий бу ҳақда кийиниш хонасида айтиб берди.

Бироқ мен позитив бўлиб қолишга ҳаракат қиламан. Биз яхши формадамиз, аммо "Ювентус", "Реал" ёки "Барселона"ни кўрсам, биз янада кучлироқ бўлишимиз кераклигини тушунаман. Статистика ҳеч нарсани англатмайди. Биз бу жамоаларга қарши ўйнашимиз керак ва шундагина қайси даражада эканлигимизни билиб оламиз" - дейди Туре.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph