Туран: "Барселона" Чемпионлар лигасини кетма-кет икки маротаба ютган биринчи жамоа бўлмоқчи"

Aslanov Jasurbek
20 янв 2016, 12:12
"Барселона" футболчилари кетма-кет иккинчи маротаба Чемпионлар лигасида ғалаба қозонмоқчи.

"Биз яна бир бор Чемпионлар лигасини ютишни истаймиз. Бу мавзуни жуда кўп муҳокама қиламиз. Биз Чемпионлар лигасини кетма-кет икки маротаба ютган биринчи жамоа бўлмоқчимиз.

"Атлетико" ва "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигасини эслайдиган бўлсак, роса йиғлаганман ва ўйинни охирини бошқа томоша қилмадим" - дейди Туран.

Икки Мадрид жамоалари 2013/14 мавсумда Чемпионлар лигаси финалида тўқнаш келган. "Атлетико" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди, аммо баҳснинг сўнгги дақиқаларида "Реал" ҳисобни тенглаштиради ва қўшимча бўлимларда ғалабани илиб кетади (1:4).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›