Тур мураббийи - Сергей Лушан

Narzulla Saydullayev
14 апр 2018
Суперлиганинг 6-тур доирасида Жиззахда кечган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувида мезбонлар мавсумдаги дастлабки ғалабани расмийлаштиришди.

"Сўғдиёна" қатор муваффақиятсиз ўйинлар сериясидан кейин Александр Мочиновни истеъфога чиқарди. Унинг ўрнига рулга ўтирган Сергей Лушан дебют учрашувидаёқ муҳим ғалабани қўлга киритди. "Навбаҳор"га қарши баҳсда 2:0 ҳисобида ортда қолиб, якунда супер "камбэк"ни амалга оширди. Сергей Лушан "Сўғдиёна" бош мураббийи сифатида илк беллашувда иродали ғалабага эришди.

Шу боисда ҳам Сергей Лушан тур мураббийи дея эътироф этилди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia