Тур голи - Сардор Рашидов

Tolibjon Qosimov
7 май 2018
"Локомотив" вингери Сардор Рашидов Суперлига 10-турида энг чиройли голга муаллифлик қилди.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади

Сардор Рашидов Нефтчи билан Фарғонада ўтган баҳсда иккита тўп киритди. Унинг биринчи голи чиройли чиқди. Вингер ўнг қанотдан марказ томон ҳаракатланди ва Аваз Агалиев ҳамда Суннат Эрматовни ортда қолдирди. Кейин эса чап оёқда аниқ зарба билан рақиб дарвозасини нишонга олди. Шу тариқа Рашидов тур голига муаллифлик қилди.


TAS-IX эмас





Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia